Yangiliklar
Yangiliklar
2022-08-25
Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида инсонларни қадрлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, айниқса иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларининг бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Марғилон шаҳрида мутасадди корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида шаҳардаги ишсиз фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 2-сонли Касб-ҳунар мактабида бугун бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.Ярмаркада 34 та корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ўзларида мавжуд 375 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмарка доирасида иқтисодиётнинг турли соҳаларига 71 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди,20 нафар фуқаро касбга қайта ўқитишга юборилди.100 нафардан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилиги, ўзини ўзи банд қилиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашиш, ишсизлик нафақаси олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.