Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Фотогалерия

Фотогалерия
#Халқаро_алоқалар #семинар 2024 йил 15 октябр куни Фарғона шаҳридаги “Ишга мархамат” мономарказида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ш.Полвонов, вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманов ва Швейцария давлатининг “Globogate Concept AG” компаниясининг Ўзбекистондаги лойихалари бўйича директори Г.А.Салимова билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари хам иштирок этди. Учрашув давомида Г.А.Салимова “Globogate Concept AG” компанияси Германия давлатининг шифохона ва клиникаларига немис тилини В2 даражасида тайёрлаб, Ташқи меҳнат миграцияси орқали ишга юборилаётганлигини, ва ушбу марказларни битирган 200 нафардан ортиқ хамширалар Германия давлатига ишга юборилганлигини маълум қилди. Вилояти ҳокимининг ўринбосари Ш.Полвонов мехмонларга, Фарғона шаҳрида немис тили марказини ташкил қилиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
Ёзёвон туманида 52 нафар фуқароларга тикув машиналари берилиб, аҳоли мурожаатлари эшитилди Президентимизнинг ташаббусилари билан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромадга эга бўлишлари учун қулай шароитлар яратиб берилмоқда. Ушбу йўналишда аҳолини ишсиз қатламига субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар ажратиб бериляпти. Бугун 52 нафар фуқароларга субсидия асосида вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи, туман сектор раҳбарлари, тикув машиналарини кенг жамоатчилик иштирокида топширилди. Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Жуманов тадбир давомида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди. Унда иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга доир 18 нафар фуқаронинг мурожаати тингланилди. 5 нафар касбга ўқитиш, 5 нафари ишга жойлаштириш, 8 та субсидия сўраган фуқаронинг мурожаатлари эшитилиб, тегишли масъулларга ижросини таъминлаш топшириғи берилди.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
"Камбағалликдан фаровонлик сари" Ҳабарингиз бор Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан "Камбағалликдан фаровонлик сари" умуммиллий ҳаракати амалга оширилмоқда. Ушбу умумиллий ҳаракат доирасида Қува туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугун, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъуллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида ташкил этилган семинар ҳам ушбу йўналишдаги муҳим йирик лойиҳанинг бошланиши бўлди. Туман ҳудудидан танланган 5 гектардан ортиқ майдонга ташкил этилаётган интенсив балиқчилик маркази лойиҳасини амалга ошириш орқали биринчи босқичда 130 та камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини бандлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди. Ўтказилган семинарда лойиҳани мувофақиятли бошлаш ҳамда ушбу тоифадаги фуқаролар бандлигини ушбу марказда таъминлаш бўйича қатор вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди
error

 29-10-2024

Фотогалерия
#Xalqaro_hamkorlik Farg‘ona shahridagi "Ishga marhamat" monomarkaziga Jahon bankining Ijtimoiy himoya bo'yicha katta mutaxassislari Ivan Shulga va Marina Novikova boshchiligidagi missiya tashrif buyurdi. Uchrashuvda monomarkazda kasb-hunarga o‘qitish, bandligini ta’minlash, kasblarni o‘qitish muddati, kasblarni turi bo‘yicha umumiy faoliyati, jihozlardan samarali foydalanish holatlari bilan yaqindan tanishdilar.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
Учкўприк туманида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Фарғона вилояти Учкўприк туманида ёшлари билан очиқ мулоқот бўлиб, уларни муаммолари эшитилди. Жами 30 нафардан зиёд ёшларни – ёш тадбиркорлар, ўттиз ёшга тўлмаган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда қатор соҳалардан ёшлар вакилларини ўзида жамлаган тадбирда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Жуманов бошчилигида туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Бошқарма бошлиғи, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги кундаги  давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини қайд этиб, бугун ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга бўлиб турганига эътибор қаратди. Учрашув давомида қизғин савол-жавоблар форматида ёшларнинг ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаатлари, таклиф ва ғоялари тингланди, уларнинг ҳар бир фикирлари мутасаддилар томонидан алоҳида эътиборга олинди.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ Ҳукуматдан тортиб ташкилотларгача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағаллик шароитидан олиб чиқиш бўлиши керак - Ш.Мирзиёев Айни шу мақсадда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ўрганиш ўтказган хонадонларда бугун камбағаллик тушунчаси қолмаяпти деб бемалол айта оламиз. Сабаби, Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини Қўрғонтаги кўчаси 430-уйда истиқомат қилувчи Мунаввар Боймирзаева хонадони ҳам бугун ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таъмирлаб берилмоқда.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
#Fargona_shahar #Kasanachilik_loyihalari Kasanachilik asosida 20 nafar xotin-qizlar bandligi ta’minlandi Avval, xabar berganimizdek, “ISHONCH A’LO POYABZALI” MCHJ  N. Qodirova tomonidan  faoliyatini kengaytirish,  yangi ish o‘rinlarini ochish istagida ekanligi hamda ishlab chiqarishda zarur bo‘ladigan texnikalar xarid qilishga amaliy yordam so‘ragan edi. Farg‘ona viloyati Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi boshlig‘i J.Jumanov boshchiligida “Hunarmandchilik va kasanachilikni qo‘llab-quvvatlash jamg‘armasi“ mablag‘lari hisobidan 145 mln so‘m ajratilib, kasanachilik yo‘nalishida 20 ta ish o‘rni yaratildi.  Ushbu fuqarolarning  8 nafari ijtimiy himoya yagona reyestirda, 8 nafari ayollar daftarida, 1 nafari yoshlar daftarida, monomarkazda tikuvchilik yo‘nalishida o‘qigan 3 nafar tinglovchilarga tikuv mashinalari topshirilib, yangi ish o‘rni yaratildi.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
#Marg‘ilon_shahar #Kasanachilik_loyihalari #Kambagʻallikdan_farovonlik_sari Davlatimiz rahbarining topshirigʻi bilan Margʻilon shahrida  ishlab chiqarish korxonasi kasanachilik yoʻnalishida yangi ishchi oʻrinlari yaratildi.       Marg‘ilon shahridagi  yangi biznes loyihalarini amalga oshirish maqsadida, mahalla drayver yo‘nalishlariga mos keladogon zamonaviy asbob-uskunalar “Al Niso” MCHJga xunarmandchilik va kasanachilik jamg‘arma mablag‘lar hisobidan 128 mln so‘m mablag‘ ajratilib  kasanachilik yo‘nalishida 15 nafar fuqarolar doimiy ish o‘rniga ega bo‘ldi. Ushbu fuqarolarning 3 nafari ayollar daftarida, 5 nafari Ijtimoiy himoya yagona reestrida va 7 nafari ishsiz fuqarolarni tashkil etadi.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
Mahallalar ishsizlikdan xoli hududga aylanmoqda. Viloyat Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi boshligʻi Jahongir Jumanov Toshloq tumanidagi Hamrak mahalla fuqarolar yigʻinida Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 22-iyul kungi 307-sonli qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi “Hunarmandchilik va kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash” jamgʻarma mablagʻlari hisobidan “HAMRAK GOLDEN GROUP” MCHJ tomonidan mahallada kasanachilik tashkil etilib, tadbirkorga subsidiya asosida 204 mln soʻmlik 20 dona poyavzal tikuv mashinalari ajratildi. Shu bilan birga tikuvchilik tarmogʻi kengaytirilib ayollar daftari hamda ijtimoiy reyestrda turadigan 20 nafar ishsiz, doimiy bandligi taʼminlandi. Kasanachilik asosida tashkil qilingan fuqarolarga 3 mln soʻmdan 5 mln soʻmgacha oylik ish haqqi, 2 mahal issiq ovqat tashkil etilgan.
error

 29-10-2024

Фотогалерия
#Matbuot_anjumani
error

 31-10-2023

Фотогалерия
Бандлик бош бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2022-йил давомида амалга оширилган ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022-йил 20- декабр кунги Олий мажлисга ҳамда Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқиб 2023 йил учун устувор вазифалар тўғрисида ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
error

 09-01-2023

Фотогалерия
Fargo`na tumanidagi Sanoat korxonasida mehnat yarmarka o`tkazildi.
error

 19-11-2022

Фотогалерия
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” давом этмоқда.
error

 29-10-2022

Фотогалерия
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” давом этмоқда.
error

 29-10-2022

Фотогалерия
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” давом этмоқда.
error

 29-10-2022

Фотогалерия
ФAРҒОНA ШAҲРИДAГИ "ИШГA МAРҲAМAТ" МОНОМAРКAЗИДA “КEЛAЖAК КAСБЛAРИ” ЛОЙИҲAСИ ТAДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.
error

 29-10-2022

Фотогалерия
Yozyovon tumanida "Bo'sh ish o'rinlari" mehnat yarmarkasi o'tkazildi.
error

 17-10-2022

Фотогалерия
Ozbekiston tumanida "Bo'sh ish o'rinlari" mehnat yarmarkasi o'tkazildi.
error

 14-10-2022

Фотогалерия
Toshloq tumanida aholi bandligini ta`minlash bo`yicha korxonalar bilan hamkorlik yo`lga qo`yilmoqda
error

 14-10-2022

Фотогалерия
Qo`qon shahrida mehnat yarmarkasi o'tkazildi.
error

 14-10-2022