Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Коррупцияга қарши курашиш

error

18/12/2024

Ижтимоий тармоқларда "FARGʻONAAZOT" ишчилари раҳбариятнинг адолатсизлигидан норози бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Табиий газ етарли ҳажмда бўлмагани сабабли, “FARGʻONAAZOT” АЖда маҳсулот ишлаб чиқариш тўхтатилган. Корхона ишчи-ходимлари олдидаги барча мажбуриятларини ўз вақтида бажариш мақсадида, банкдан 5 миллион АҚШ доллар кредит олинган. Корхонада молиявий-иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, ходимлар олдидаги барча мажбуриятларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосланган ҳолда бажариб келмоқда. Жамоа шартномасида белгиланган барча тўловлар ҳам тўлиқ ҳажмда бажарилмоқда. Иш берувчи ишчи-ходимларга Касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинган. Иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга ишчи-ходимларнинг ўз ихтиёрлари бўйича ёзган аризалари асосида тақдим этилмоқда. Янги йил байрамини юқори савияда ўтказиш учун ҳамда ҳар-бир ходимнинг оиласида байрамона кайфиятни таъминлаш мақсадида, барча иш ҳақига йўналтирилган интизомий жазолар бекор қилиниб барча ишчи-ходимларга 800 000 (саккиз юз минг) сўм миқдорида мукофот пули бериш тўғрисида буйруқ имзоланди.
error

17/12/2024

Коррупсияга қарши курашиш йўлида бирлашайлик! Коррупсия жамият бошқарувини издан чиқарувчи, аҳолини ҳукумат ва унинг мансабдор шахсларига нисбатан ишончини сўндирувчи зарарли иллатлардан саналади.Сўнгги йилларда коррупсиянинг олдини олиш ҳамда унга нисбатан муросасиз курашиш йўналишида жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Шунга қарамасдан, ушбу иллат айрим соҳаларда учраб турганлиги мамлакатимизнинг халқаро нуфузига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.Коррупсия нафақат мамлакатга моддий зарар келтиради, балки тадбиркорлик ривожига, қонун устуворлигини шакллантиришга ҳам тўсқинлик қилади.Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат тизимини ичидан емирадиган, тараққиёт кушандаси бўлган коррупсия балосига, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак”, дея таъкидлаганлари ҳам унинг нақадар хавфли иллат эканлигини кўрсатади.Коррупсия ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб-яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан халос бўлиши, бир сўз билан айтганда, “ҳалоллик ваксинаси” билан эмланиши лозим.Бугунги кунда айрим ҳоким ёрдамчилари ва тизимда фаолият юритаётган баъзи нопок ходимлар ўз манфаатларини давлат ва жамият манфаатларидан устун қўйиб, кредит олишда, бюджет маблағларининг мақсадли тақсимланишида, афсуски, қонунга зид ишларга аралашиб қолаётганликларининг гувоҳи бўляпмиз. Халқимиз “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади”, деб бежиз айтмаган. Содир этилган ҳар қандай коррупсиявий жиноят албатта, ошкор бўлади. Шунинг учун, яна бир карра огоҳлан-тириманки, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррар.Буни ҳар бир давлат хизматчиси виждонан ҳис қилиши, ота-онаси, фарзандлари ва ака-сингилларининг ғурури ва шаънини кўз олдига келтиришлари керак.Давлат хизматчиси – бу оддий ходим эмас, у давлат топшириғи ва манфаатлари бўйича унинг номидан ҳаракат қилувчи шахсдир. Шундай экан, давлат хизматчиси деган юксак ва шарафли номга доғ туширмаслик учун энг аввало,ҳалол бўлишимиз, олдимизга қўйилган вазифаларни виждонан, ватанпарварлик туйғусини тўлиқ ҳис этган ҳолда бажаришимиз лозим.Иш фаолиятимизда коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлайлик, халқимизга ҳалол ва садоқат билан хизмат қилишни асосий бурчимиз ва вазифамиз, деб билайлик.Фаолиятимизни қайтадан холис таҳлил қилиб, вазирлик ва бошқарма олдига қўйилган устувор вазифаларни шахсий манфаатимиздан устун қўйган ҳолда сидқидилдан бажаришга барча куч ва салоҳиятимизни сафарбар этайлик.Давлатимиз раҳбари томонидан “Тараққиёт стратегияси”да белгилаб берилган мақсадлар, шунингдек, вазирлик ва бошқарма олдига қўйилган вазифа ва топшириқлар ижросини сўзсиз ва оғишмай бажарилишини таъминлайлик. Коррупсияга қарши курашиш йўлида бирлашайлик! Мурожаатлар учун ишонч рақами: 73-224-18-50