Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қўқон шаҳрида банд бўлмага аҳолини иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, битирувчи ёшларга иш бериш, касбга йўналтириш, даромад топишга кўмаклашиш "меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

error

2022-11-07

Тадбирда Ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи, Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари  ҳамда вилоят касб-ҳунарга ўқитиш марказлари иштирок этишди. Шунингдек, 156 та корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ўзларида мавжуд 400 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмарка доирасида иқтисодиётнинг турли соҳаларига 80 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 60 нафар фуқаро касбга қайта ўқитишга юборилди. 100 нафардан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилиги, ўзини ўзи банд қилиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашиш, ишсизлик нафақаси олиш бўйича  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.