Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-10
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Бувайда тумани Бачкир маҳалла фуқаролар йиғинида Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбасари хамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Ўтказилган мехнат ярмаркасида тумандаги 6 та корхона, ташкилот, муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 124 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. 25 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Тадбир давомида 8 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. 17 нафар фуқароларга хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, мехнат қонунчилиги хамда вояга етмаганларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари химоя қилинишини таъминлаш, ноқонуний миграцияни оқибатлари яъни одам савдоси жабрдийдасига айланиб қолиши, ОИВ-инфекцияси, ОИЦга ва бошқа турли хил юқумли касалликларга чалиниб қолишлари хавфи тўғрисида маслахатлар берилди.