Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокимлигида 2022 йил 28 октябрда тасдиқланган Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек унинг ижросини таъминлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

error

2022-11-11

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик Палатаси спикери Н.Исмоилов, Сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилоят бандлик бошқармаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари,  вилоят касаба уюшмаси ходимлари, мутасадди ташкилот вакиллари, ОAВ вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда Вазир ўринбосари Баҳодир Умурзаков сўзга чиқиб, мазкур кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш чоғида 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенсиялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилгани, Кодекс лойиҳаси Қонунчилик палатасида 1 йил давомида жуда чуқур таҳлил этилиб, маромига етказилгани қайд этилди.