Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2022-06-25

@bankirkundaligi телеграм каналида Фарғона шаҳри, Фарғона ва Ўзбекистон туманларида ҳоким ёрдамчиларини солиқ тушумларини ундириш жараёнларига жалб қилингани, ушбу шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ҳоким ёрдамчилари ҳам иштирокида кеч соатларда йиғилишлар ўтказилаётгани ҳақида  тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан ушбу хабарлар юзасидан алоҳида ўрганишлар олиб борилмоқда, натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Агар ушбу ҳолатларда меҳнат қонунчилиги талаблари бузилиши тасдиқланса, мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши маълум қилинади.