Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4962-сонли қарори ижрода.

error

2022-06-30



⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги "Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги 4962-сонли қарори ижрода.

Марғилон шаҳрида ташкил этилган "Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш" марказида ўқув курсларини  4-босқичини тамомлаган 210 нафар битирувчиларга "Сертификат" топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Тадбирда, Фарғона вилоят Бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан "Меҳнат ярмаркаси"ташкил этилди. Бунда Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги Фарғона вилоят филиали ходимлари,  Марғилон шаҳар Хокимлиги, ва қурилиш сохасида иш берувчилар жумладан: Фарғона шаҳар "Ўрмончилар" мфйда ташкил этилаётган "ЭКО шаҳар" штаб бошлиғи ва ходимлари, Марғилон шаҳридаги "Бунёдкор таъмир қурилиш" МЧЖ, "Фарғона меъмор қурилиш" МЧЖ ва 426-хўжаликлараро кўчма механизациялашган колоннаси қурилиш корхоналарида мавжуд бўлган қурилиш соҳасидаги  бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.