Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 7-декабр куни иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказилди.

error

2022-12-07

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида “Ҳунармандлар” уюшмаси, тумандаги тадбиркорлар, жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаролар пробация бўлимида рўйхатда турувчи ишсиз фуқаролар, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, иш берувчи тумандаги 58 тадан зиёд бюджет ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг  187 та иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркага 48 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган ишсизлар жалб қилиниб, 12 нафарига ишга жойлаштириш  йўлланмаси берилиб, шундан 12 нафари ярмаркада буйруқлари расмийлаштириб ишга жойлаштирилди. Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 36 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.