Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Фарғона вилоятида бошқарма ва ташкилотларда давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

error

2022-12-16

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вакиллари томонидан Бандлик бош бошқармасида давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Замон шиддат билан ўзгараётгани, халқнинг ва ҳукуматнинг бугунги талабларини англаган ҳолда, тезкорлик билан жавоб бериш, давлат хизмати имижини оширишда давлат хизматчилари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида батафсил фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбарининг куни-кеча ўтказган видеоселектор йиғилишларида кўтарилган муҳим масалаларнинг мазмун-моҳияти етказилди.