Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ёзёвон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда ИИБ Пробация бўлими томонидан банд бўлмаган фуқаролар, чет давлатлардан қайтган мигрант ҳамда аҳлоқ тузатиш ишлари белгиланган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

error

2023-02-15

  Меҳнат ярмаркасида ҳудудидаги кичик корхона ва хусусий тадбиркорлар ҳамда фермер хўжаликлари ходимлар бўлими бошлиқлари ўзларидаги мавжуд бўлган 120 та бўш иш ўринлари  билан  иштирок этдилар.Меҳнат ярмаркалари давомида жами 13 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. 1 нафар аҳлоқ тузатиш ишлари белгиланган фуқаро туман ободонлаштириш бўлимига жамоат ишига юборилди. Шунингдек, 8 нафар ишсиз ёшлар тумандаги ЯТТ “Улуғбекова Арофат” корхонасига миллий либослар тикиш йўналиши бўйича қайта касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилди.