Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ёзёвон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман Прокуратураси ташаббуси билан банд бўлмаган ишсиз фуқаролар учун бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмарка”си ўтказилди.

error

2023-02-22

Ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да тумандаги 23 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 270 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 30  нафар ишсиз фуқаролар рўйхатга олиниб, уларга бандлик хизматлари кўрсатилди. Хусусан, 6 нафар фуқароларга корхона ва ташкилотларга доимий ишга жойлашиш учун, 24 нафар фуқароларга тикувчилик ҳамда компютер оператори йўналишларига касбга ўқитиш учун йўлланма берилди. Бундан ташқари, 5 нафар ёшларга меҳнат қонунчилиги ҳамда “Aҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун бўйича маслаҳатлар берилди.