Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бешариқ туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман Прокуратураси ҳамкорлигида билан ишсиз фуқаролар, чет элдан қайтган мигрантлар ҳамда жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

error

2023-02-23

Меҳнат ярмаркасида  61 та корхона ва ташкилотлар 209 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.  Тадбир давомида, 27 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланма ва 9 нафар аёллар ўқитиш бўйича курслар ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига таклиф қилинди. 55 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Улардан 20 нафар аёллар  тикувчилик йўналишидаги ўқув курсларига жалб этилди. 10 нафар ишсиз аёллар “Тўқимачи” МЧЖга таклиф этилиб, корхонада ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди ва уларга ҳам  ишга жойлашишлари учун йўлланмалар топширилди.