Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат.

error

2023-05-01

Фарғона вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспектсияси 3-гуруҳ ногирони Равшанбой Хасановни аноним хат асосида Фарғона шаҳар 12-сонли МТМ дан ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб ижтимоий тармоқда ёритилган мурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=fP7G19B1CkY) атрофлича ўрганиб қуйидагиларни маълум қилади.

        Мурожаат юзасидан Фарғона шаҳар 12-сонли МТМ директори ва хўжалик ишлари мудирасидан олинган тушунтириш хатлари ва йиғилган маълумотларга асосан фуқаро Р.Хасанов билан меҳнат шартномаси аноним хат асосида эмас балким унинг аризасига асосан бекор қилинганлиги аниқланди.Аноним хат деб айтаётгани эса фуқародан келган мурожаат бўлиб, мурожаат муаллифи аниқ қилиб кўрсатилган.

         Фуқаро Р.Хасанов аввал ҳам 2021 йилнинг июл ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефони орқали мурожаат қилган ушбу мурожаат ўрганилиб фуқаро Р.Хасановга жавоб берилган.