Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассис бўлиш истагида бўлган Фарғона вилояти фуқаролари диққатига!

error

2022-07-20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4962-сонли қарори билан ташкил этилган Фарғона вилояти Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази навбатдаги ўқиш жараёнларига ўқиш истагидаги фуқаролар учун  навбатдаги 2-мавсум учун ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

❗️ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ ИШ ВАҚТИ: 2022 йил                          1 июль кунидан 25 июль кунига қадар

Марказда хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш истагида бўлган (бугунги кунда расмий банд бўлмаган, ишсиз) фуқаролар қуйидаги 20 та қурилиш соҳаси бўйича ўқитилади:

▪️  Сантехника ишлари устаси
▪️  Электромонтажчи (електрик)
▪️  Электрогазпайвандчи
▪️  Бетончи (монолитчи, арматурачи, опалубкачи)
▪️  Ғишт терувчи
▪️  Дурадгор (пол усти қопламаларини терувчи)
▪️  Сувоқчи
▪️  Буёқчи-безакчи
▪️  Стропалчи (кран машинисти ёрдамчиси)
▪️  Қопловчи-плиткачи
▪️  Пўлат ва темир бетон конструкциялар монтажчиси
▪️  Гипсакартон монтажчиси
▪️  Том ёпувчи
▪️  Кран машинисти (кранчи)
▪️  Автогидроподемник хайдовчиси
▪️  Самосвал хайдовчиси
▪️  Автокран бошқарувчиси
▪️  “Гидравлик трактор” техникасини бошқарувчиси
▪️  “Ф” тоифадаги мелиоратив ва йўл қурилиш машиналарини бошқарувчиси I-класс трактор-машинисти
▪️  “F” тоифадаги гидростатик трансмиссияли ўзиюрар  машиналарини бошқарувчиси  II-класс трактор-машинисти
                           
Ўқув курслари давлат стандартлари асосида хориждаги меҳнат фаолиятига кўниктириш ва мослаштириш жараёнига мос равишда ташкил этилиб, малакали мутахассислар томонидан таълим берилади. Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ҳамкорлик келишуви имзоланган хорижий давлатлар иш берувчилари танловларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

💥Марказда тахсил олувчиларга қуйидаги имкониятлар мавжуд:

🏢 Турар жой;
🍲 3 маҳал иссиқ овқат;
👷Махсус кийим-бош.
(Бундан ташқари таҳсил олувчилар яшаш ва овқатланиш харажатларининг 10% миқдорини тўлайди)
 ✅ Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганларга:

- малакали мутахассис даражаси (разряд) берилади;

- малакали мутахассис даражасини тасдиқловчи “Skills Рassport” олиш учун “Worldskills” танловларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

📝Ўқув  жараёнлари 2022 йил 1 августь кунидан бошланади.

💭ШОШИЛИНГ ЖОЙЛАР ЧЕГАРАЛАНГАН. ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ

Ўқиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги хужжатлар билан Қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади:

1.  Фуқаролик (биометрик) паспорти – 1 нусха (асли кўрсатилади)

2.  Умумтаълим мактабини 11-синфини битирганлик (аттестат) ёки касб-ҳунар коллежи (академик лицейи)ни тамомлаганлик (диплом) тўғрисида хужжат  – 1 нусха (асли кўрсатилади)

3.  3,5-4,5 хажмдаги расм – 6 дона

4. Фуқаро яшаш ҳудудидаги бандликка кўмаклашиш марказларида labor-migration.uz ва abkm.mehnat.uz дастурида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси

🏛 Манзил: Марғилон шаҳар, Туркистон кўчаси , 173-уй (мўлжал: Марғилон шаҳар Шифохонаси ёнида)

☎️ Қабул комиссияси телефон рақами:
+998 91 694-01-64;      +99893-978-02-34    +99897-215-35-25  +99893-641-51-52

Ушбу марказда ўқиш истагини билдирган фуқаролар йўлланма олиш учун яшаш ҳудудларидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига фуқаролик паспорти билан мурожаат қилишлари сўралади.