Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Меҳнат кодексининг 151-моддаси.

error

2022-07-21

 Фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлаш
1️⃣Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
2️⃣Ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг ушбу Кодекснинг 134-моддасида белгиланган энг оз муддатидан (ўн беш иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.
3️⃣Ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, шунингдек ушбу Кодекснинг 137 ва 138-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.