Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Омбудсманга давлат органлари ва идоралари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш, барча соҳаларда, жумладан инсон ҳуқуқи ва эркинликлари соҳасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда олиб борилаётган туб ўзгаришлар тўғрисида тадбир.

error

2022-07-29



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 17 мартдаги СҚ-502-IV-сонли Қарорининг ижросини ҳамда Инстанциянинг 2022 йил 8-февралдаги комплекс чора-тадбирлари дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Омбудсманга давлат органлари ва идоралари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш, барча соҳаларда, жумладан инсон ҳуқуқи ва эркинликлари соҳасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда олиб борилаётган туб ўзгаришлар тўғрисида Фарғона шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий  ишлари бўйича ўринбосари Ф.Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Фарғона вилояти вакили A.Камилов, Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси биринчи ўринбосари С.Давлатов иштирок этишди.