Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида қанча пул тўплангани ҳақида билмоқчимисиз?

error

2022-08-13

My.gov.uz сайтини очамиз ва «Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати» (https://my.gov.uz/oz/service/53) хизматини қидирамиз. Кейин саҳифада босқичма-босқич кўрсатилган йўриқномага мувофиқ белгиланган кўрсатмаларни бажарамиз.

1️⃣ ЯИДХПда (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) рўйхатдан ўтиш лозим.

2️⃣ Шахсий кабинетда «Барча хизматлар»дан «Ижтимоий таъминот» бўлимидаги «Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш»ни танлаб, «Хизматдан фойдаланиш» тугмасини босинг.

3️⃣ Йиғилган маблағингиз ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида кўрсатилади.