Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат.

error

2022-09-28

“Кушербаевга мурожаат” телеграм каналида Ёзёвон туманида коммунал корхона ходимлари мажбуран пахта теришга жалб қилинаётгани билан боғлиқ мурожаат  (https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/933) эълон қилинди. Фарғона вилоятида пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли иш ташкил этиб келинмоқда.

Вилоят туманларида теримга, асосан, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари ишчилари, шунингдек, муайян меҳнат билан банд бўлмаганлар ва кўнгилли ҳашарчилар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб этилмоқда. Ҳудудларда йиғим-терим ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида 1380 та пахта терим отрядлари тузилган. Мавсумда меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолини пахта теримига меҳнат шартномаси асосида ихтиёрий жалб қилиш орқали қарийб 151 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланиб, улар даромадини ошириш кўзда тутилган.

Ёзёвон туманида коммунал корхона ходимлари мажбуран пахта теришга жалб қилинаётгани билан боғлиқ мурожаатни ўрганиш бўйича вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ мурожаатда келтирилган ҳолатни жойига чиққан ҳолда, чуқур ва холисона ўрганилишини ташкил этади.

Текшириш натижалари бўйича қўшимча равишда хабар берилади.