Янгиликлар
Янгиликлар
2022-09-29
Фарғона вилоят Бандлик Бош бошқармаси томонидан “Кушербоевга мурожаат” каналига 28.09.2022 йил куни “Коммунал корхона ходимлари мажбуран пахта теришга жалб қилинмоқда-Ёзёвон” номли мурожаати ўрганиб чиқилди.
Унда Ёзёвон туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари томонидан электр тармоқлари, сувоқава ташкилоти, ободонлаштириш бошқармаси, йўл қурилиш бўлими ташкилотларига мажбурий тарзда ҳар куни пахта йиғим терими учун 20 тадан ходим жалб қилинаётганлиги билдирилган.
Ёзёвон туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Д.Бекмирзаев ўзи раҳбарлик қилиб келаётган комплексга кирувчи ташкилотлари раҳбарлариги ишчи ходимларини пахта йиғим теримига жалб қилиш бўйича топшириқ бермаганлигини баён қилган.
Шунингдек, Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Ў.Хайдаров туман ҳокими ўринбосари Д.Бекмирзаев томонидан корхона ишчи ходимларини пахта теримига жалб қилиш бўйича топшириқ берилмаганлиги, ўзи ҳам ходимларига пахта теримига чиқиш ҳақида топшириқ бермаганлигини, корхонанинг айрим ҳодимлари ҳафтанинг шанба-якшанба дам олиш кунлари ўз ҳоҳишлари билан оилавий даромадларини кўпайтириш учун пахта теримида қатнашган бўлиши мумкинлигини, уларни пахта теримига чиққанлигидан ҳабари бўлмаганлигини билдирган.
Бундан ташқари, 29.09.2022 йил куни тумандаги “Алижонов Муҳаммаддиёр” ва “Наврўз” фермер хўжаликларидаги пахта майдонларида теримда иштирок этаётган теримчилар билан суҳбат ўтказилди. Ушбу пахта майдонида туманда ташкил этилган терим отряди томонидан шакллантирилган ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар ва фермер хўжалигининг ишчи ходимлари томонидан пахта терилаётганлиги, ушбу майдонда корхона ва ташкилотларнинг ходимлари теримга жалб қилинмаганлиги аниқланди. Ёзёвон туманидаги коммунал идора раҳбарларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, шу жумладан пахта йиғим теримига мажбурий жалб қилинмаслиги юзасидан тушунтириш берилиб, бу ҳақда кафолат хати олинди. Ўрганиш давомида мурожаатда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топмади.