АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯДА.
2022-10-05
Ишсиз аҳоли, жумладан ёшлар ва хотин-қизларда замонавий касб кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, камбағал ва ишсиз аёлларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида фарғона вилояти учкўприк туманида вилоят прокуратураси ташаббуси билан "аёллар ва ёшлар ижтимоий ҳимояда" тадбири ва меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.Тадбирда 92 та корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ўзларида мавжуд 1200 та бўш иш ўринлари шундан саноат зона 23 та корхона 682 та бош иш ўринлари билан иштирок этиб, иқтисодиётнинг турли соҳаларига 124 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. 60 нафар фуқаро касбга қайта ўқитишга юборилди.138 нафардан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилиги, ўзини ўзи банд қилиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашиш, ишсизлик нафақаси олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.