Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Халқаро_ҳамкорлик

error

2022-10-25

Фарғона вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи Саидбек Давлатов “Mirai Recruitment Agency” хусусий бандлик агентлиги президенти Ватанабе Дайсуке ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда Ташқи меҳнат миграсияси Aгентлигининг Фарғона филиали вакиллари иштирок этди. Мулоқот даврида жаноб Ватанабе Дайсукен  Ўзбекистон ва Япония орасидаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, Япония давлатида шартнома асосида расмий ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун лойиҳа асосида Япония стандартларга ўқитиш, малакасини ошириш муҳокама қилинди.

Маълумот учун:  “Mirai Recruitment Agency” хусусий Бандлик Aгентлиги МЧЖ 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги соҳалари, қарияларни парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар ва озиқ-овқат саноати тармоқлари бўйича Японияга ишга юбориладиган мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланиб келинмоқда.