Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш ўринларини яратиш, ўқув курсларда ўқитиш бойича Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар Aссоциацияси Фарғона ҳудудий бўлими конференсияси бўлиб ўтди.

error

2022-10-29

Фарғона Бандлик бошқармаси, Фарғона шаҳридаги Ишга марҳамат мономаркази, Ўзбекистон ногиронлар ассосиасияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ҳамда Ўзбекистон Карлар жамияти Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ўртасида 24.01.2022 йил куни ҳамкорлик Меморандуми тузилган. Ўзбекистон ногиронлар ассосиасияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими қошида ташкил этилган 30та унитар корхоналарга Бандлик бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабр кунги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-апрелдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарорлари ва  юқоридаги ҳамкорлик меморандумига асосан ҳамда Фарғона вилоятида  2022 йилда ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигига кўмаклашиш миллий дастури ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 822 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни бандлиги та’минланди.

Жумладан,

     -410 нафари мавжуд бўш ҳамда квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштирилди;

    - 183 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди;

    - 136 нафари ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга қабул қилган 67 та иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баравари миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия маблағлари ажратиш ишлари амалга оширилмоқда.

    - 89 нафар касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитилди; 

2022 йилдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида 4 та йўналишда 28 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун ("Карлар жамияти Фарғона вилоят ҳудудий бўлими"нинг 12 нафар а’золари техника йўналиши "Пайвандлаш ишлари устаси" касбига ўқиб, мономарказ томонидан сурдо таржимонлик хизматлари ташкил этилди хамда бандлигини та’минлаш учун амалий ёрдам берилди) ва КОИCA ўқув марказида 2 та йўналишда 16 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус ўқув курслари ташкил этилди (ўқитиш жараёнидаги заруриятдан келиб чиқиб 3 нафар сурдо-таржимон ҳам жалб қилинди).

      Шунингдек,  жорий йил 7 июл куни  Ўзбекистон ногиронлар ассосиасияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими билан биргаликда имконияти чекланган шахсларга ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабида ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилган ва ярмарка натижасида 80 га яқин меҳнат шартномалари тузилишига эришилган. Бундан ташқари имконияти чекланган шахсларга ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабининг тикувчилик, ахборот технологиялари йўналишида та’лим олаётган 48 нафар битирувчилари учун  “Ишга марҳамат” мономарказидаги ўқитиш жараёнлари билан таништириш учун экскурсияи ташкил этилди. Ҳозирда Имконияти чекланган шахсларга ихтисослаштирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказида тахсил олаётган 178 нафар ўқувчилардан мономарказда қўшимча касб эгаллаш истагида бўлганлар рўйхати шакллантирилмоқда.