Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида бандлик майдончаси ташкил этилди.

error

2022-11-04

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Фурқат тумани "Ғаллакор" мфй да Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари хамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди. Унда тумандаги 20 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 124 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмарка давомида 74 нафар аёл ва қизлар қатнашиб, улардан 11 нафар фуқаролар иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлашиш ҳамда 27 нафари касб-ҳунарга қайта ўқиши учун йўлланмалар берилди. 30 нафардан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилиги, ўзини ўзи банд қилиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашиш, ишсизлик нафақаси олиш бўйича  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.