Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-04
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Бағдод тумани Aмиробод мфй Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари хамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Унда тумандаги 26 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 241 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркага 46 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган аёллар жалб қилиниб, 5 нафарига касб-ҳунарга ўқишга йўлланмалар, 2 нафар мавсумий ишларга, 6 нафар ўзини ўзи банд қилганлар, 15 нафарига ишга жойлаштириш йўлланмалар берилди. Шундан 5 нафари ярмаркада буйруқлари расмийлаштириб ишга жойлаштирилди. Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 26 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.