Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида бандлик майдончаси ташкил этилди.

error

2022-11-04

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Данғара тумани Aбдусамад мфй Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари хамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди. Унда тумандаги 15 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 318 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркага 32 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган аёллар жалб қилиниб, 8 нафарига касб-ҳунарга ўқишга йўлланмалар,  3 нафарига ишга жойлаштириш йўлланмалар берилди.  Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 21 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.