Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида бандлик майдончаси ташкил этилди.

error

2022-11-04

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш,тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Бешариқ тумани Тошариқ МФЙ Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари хамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди.

Ярмаркада туман ташкилотлари жумладан "YASINI QURILISH MOLLARI" МЧЖ , "Fergana Spesial trans" МЧЖ , "LUX YAN TEX" МЧЖ , "SHERWOOD DIZAYN" МЧЖ, "Тўқимачи" МЧЖ, "Ободонлаштириш бўлими", "Сувоқава" МЧЖ ҳамда бошқа ташкилотлар ўзларини 110 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат ярмаркасида жами З9 нафар фуқаролар иштирок этиб шундан, 9 нафари фуқароларга корхона ташкилотларга ишга жойлашиш йўлланмалар берилди. Ярмарка давомида 21 ишсиз хотин - қизларга қайта ўқитиш бўйича курсларга йўналиш берилди қолган фуқаролар меҳнат қонунчилиги ҳамда бошқа масалалар бўйича юридик маслаҳатлар берилди.