Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-04
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш,тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Марғилон шаҳар Байналминал мфй Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари хамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Тадбирда 4 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 110 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркага 57 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган аёллар жалб қилиниб, 10 нафарига касб-ҳунарга ўқишга йўлланмалар, 3 нафарига ишга жойлаштириш йўлланмалар берилди. Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 56 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.