Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-04
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Фарғона тумани Беруний мфй да Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 12 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 95 тага яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркада ишсиз фуқаролардан 45 нафар иштирок этди. 15 нафа фуқарога мавжуд бўш иш ўринларига йўлланмалар берилиди, ва шу куни ўзида 5 нафар аёллар турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди, 11 нафар аёлларга “Ишга марҳамат” мономарказига энага, иссиқхона мутахассиси йўналиши бўйича йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. 15 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.