Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-07
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш,тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Қувасой шаҳар Боғбон мфй да Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Мазкур меҳнат ярмаркасида шаҳардаги 12 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 126 тага яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ярмаркага 41 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган аёллар жалб қилиниб, 10 нафарига касб-ҳунарга ўқишга йўлланмалар, 16 нафарига ишга жойлаштириш йўлланмалар берилди. Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 25 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.