Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Учкўприк туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Бандлик майдончаси" ташкил этилди.

error

2022-11-07

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Учкўприк тумани Анҳорбўйи мфй Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди. Унда тумандаги 9 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 38 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди. 

Ярмаркага 31 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган аёллар жалб қилиниб, 5 нафарига касб-ҳунарга ўқишга йўлланмалар,  8 нафарига ишга жойлаштириш йўлланмалар берилди. Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 18 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.