Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ҳукумат қарори (650–сон, 08.11.2022 й.) билан Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида низом тасдиқланди

error

2022-11-08

 Низомга кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди. Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

▶️ Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

-“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган; 

-ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган; 

-хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;

-ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз; 

-норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган; 

-одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган; 

-умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар; 

-муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.