Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат (Ҳоким ёрдамчилари яна йиғилишга тинимсиз жалб қилинмоқда)

error

2022-11-08

Ижтимоий тармоқларда "Фарғона шаҳар "Ҳоким ёрдамчилари яна йиғилишга тинимсиз жалб қилинмоқда. Ҳар куни эрталаб Зоом йиғилиши, кечга иш вақтидан ташқари дам олиш куни ҳам йиғилишга. Президент сиёсатига қаршилик эмасми бу!" сарлавҳаси  билан тарқалган хабар (ҳттпс://т.ме/банкиркундалиги/5809) юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. 

Унга кўра, Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқ орқали Банкир кундалиги сайтида ёритилган мавзу бўйича жойига чиқиб ўрганилиб қуйидагилар аниқланди. Ўрганиш жараёнида Фарғона шаҳар худудидаги МФЙларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари билан танлов асосида суҳбатлашилганда Маҳаллабай ишташ ва тадбиркорликни ривожлантириш Фарғона шаҳар маркази бошлиғи Ғ.Хайдаров томонидан гурухга ёзганлари бўйича соат 18-00 дан кейин ҳоким ёрдамчиларга  топшириқ берилгани ва хоким ёрдамчилари соат 18-00 дан кейин ишга ва йиғилишга жалб этилганликлари бўйича ҳолатлари аниқланмади.