Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-09
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш,тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Фарғона тумани Aввал маҳалла фуқаролар йиғинида Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 15 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 75 тага яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ярмаркага 42 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган аёллар жалб қилиниб, 6 нафар фуқароларга “Ишга марҳамат” мономарказига тикувчлик йўналиши бўйича,16 нафарига ишга жойлаштириш учун ҳамда 8 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш буйича кўмаклашлди. Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 18 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.