Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қўштепа туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Бандлик майдончаси" ташкил этилди.

error

2022-11-10

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Қўштепа тумани Борот маҳалла фуқаролар йиғинида Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди.

Мазкур тадбирда тумандаги 15 та тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар ҳамда корхона-ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 213  га яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан на’муналар билан қатнашдилар. Бундан ташқари ишсиз фуқаролар учун иш.меҳнат.уз ахборот тизими орқали тақдим этилган 1000 дан ортиқ иш ўринлари хам ҳавола этилди.

Меҳнат ярмаркасига 53 нафар фуқаролар жалб қилинди. Шундан меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагида бўлган, вақтинча банд бўлмаган 37 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. Ярмаркага жалб қилинган 16 нафар фуқароларга марказ ходимлари томонидан меҳнат муносабатларига оид маслаҳатлар берилди.