Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ёзёвон туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Бандлик майдончаси" ташкил этилди.

error

2022-11-10

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадидаЁзёвон тумани Гастон маҳалла фуқаролар йиғинида Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбасари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 9 та корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 101 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.     

 Меҳнат ярмаркаси давомида жами 7 нафар ишсиз хотин-қизларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилиб, корхоналарга ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари 18 ишсиз хотин-қизларга “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунига асосан меҳнатга оид муносабатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.