Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-16
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Учкўприк тумани Янгибоғ мфй Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да тумандаги 7 та корхона ва ташкилотлари томонидан 26 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
Тадбирда 16 нафар аёллар қатнашди. Қатнашган аёлларнинг 1 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 3 нафар аёлларга касб-ҳунарга о’қитишга ё’лланмалар берилди. 2 нафар фуқарога о’зини-о’зи банд қилиш учун тушунчалар берилди. Ярмарка давомида 9 нафар аёлларга меҳнат қонунчилиги бўйича юридик маслаҳатлар берилди.