Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-15
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Ёзёвон тумани Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 7 та корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 121 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Тадбирда 10 нафар ишсиз хотин-қизларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилиб, корхоналарга ишга жойлаштирилди.Бундан ташқари 12 ишсиз хотин-қизларга “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунига асосан меҳнатга оид муносабатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.