Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бағдод туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Бандлик майдончаси" ташкил этилди.

error

2022-11-15

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Бағдод тумани Бедарак маҳалла фуқаролар йиғинида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбосари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди. Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида “Ҳунармандлар” уюшмаси, тумандаги тадбиркорлар, аёллар дафтарига рўйхатга олинган ишсиз аёллар, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, иш берувчи тумандаги 26 тадан зиёд бюджет ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг  162 та иш ўринлари билан қатнашдилар.

  Ярмаркага 48 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган аёллар жалб қилиниб жалб қилиниб, 2 нафарига касб-ҳунарга ўқишга йўлланмалар берилди, 2 нафар мавсумий ишларга жалб этилганлар, 3 нафар ўзини ўзи банд қилганлар , 7 нафарига ишга жойлаштириш  йўлланмаси берилди. Шунингдек 4 нафари ярмаркада буйруқлари расмийлаштириб ишга жойлаштирилди. Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 37 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.