Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Олтиариқ туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Бандлик майдончаси" ташкил этилди.

error

2022-11-15

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни бўш (вакант) ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Олтиариқ тумани Жарариқ маҳалла фуқаролар йиғинида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ташаббуси билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича хоким ўринбасари ҳамкорлигида “Бандлик майдончалари” ташкил этилди  ва “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди. Оътказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 5 та корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хоъжаликлари оъзларида мавжуд боълган 160 та боъш иш оъринлари билан қатнашдилар.     

Меҳнат ярмаркасида вақтинча иш билан банд бўлмаган 14 нафар фуқаролар қатнашдилар.Тадбир қатнашчиларига айниқса аёлларга хотин-қизларга давлатимиз томонидан яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлар тушунтирилди. Тумандаги Олтиариқ МЧЖ, Фромода текстил ва Хамза АРТ текстил хусусий корхоналари аёллар учун яратилган иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Ишлаш истагида бўлган фуқароларни Бандликни бошқа йўналишлари касбга ўқиш ва ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ҳақида маълумотлар берилди.