Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-18
Aҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини та’минлаш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошлоқ тумани Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман худудидаги “Aгро Импех Валлей Маркетинг” МЧЖда меҳнат ярмаркаси ва учрашув ташкил этилди.
Тадбирга жалб этилган ишсиз фуқароларга банд бўлмаган ахолини бандлигини таъминлашга қаратилган мақсадли дастурлар ижроси юзасидан хамда аёллар ва ёшлар ҳамда битирувчиларни ҳаётда ва жамиятда муносиб ўрин топишлари учун учрашувлар ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилаётганлиги, юртимизда ўқиш, ишлаш, тадбиркорлик ва бизнес учун қулай шарт-шароитлар ва қонуний имтиёзлар тўлиқ кафолатланганлиги, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, халқ фаровонлиги, юрт равнақи, тинчлиги ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиб, хар бир ишга кирмоқчи бўлган фуқароларнинг келгуси ижтимоий таъминоти кафолатланиши тўғрисида тушинчалар берди.
Туман Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва МЧЖ мас’ул ходимлари ярмарка қатнашчиларига “Aгро Импех Валлей Маркетинг”МЧЖдаги мавжуд шароитлар гапириб ўтилди. Шундан сўнг ярмарка иштирокчиларини семинар тартибида “Aгро Импех Валлей Маркетинг” Маъсулияти чекланган жамиятидаги мавжуд шароитлар билан таништириш мақсадида хар битта бўлимларга олиб кирилди ва иш жараёнлари билан таништирилди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. О’тказилган меҳнат ярмаркасига жалб қилинган 78 нафар фуқароларнинг 29 нафари ишга кириш истагини билдирди.