Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-28
Семинарда вилоят Бандлик бош бошқармаси ташкилий ва кадрлар бўйича инспектори М.Мусажонов Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар бўйича тушунчалар бериб ўтди. Тадбирда Давлат меҳнат ҳуқуқ инспексияси, Адлия бўлими бошлиғи ҳамда юридик хизмат кўрсатиш маркази раҳбарлари иштирок этдилар. Меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади. Семинарда ушбу ҳужжатнинг мазкур соҳадаги қатор муаммоларни ҳал қилишда, ишлаган ишига, иш берувчи эса киритган сармоясига муносиб тарзда эътибор ва рағбатга эга бўлишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини қайд этилди.