Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг кўргазмали ярмаркаси” ўтказилди.

error

2022-12-23

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-октябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронглиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-390-сонли қарорни амалга ошириш мақсадида Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг кўргазмали ярмаркаси” ўтказилди. Тадбирда Фарғона вилояти хокимлиги, Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар ассотсиацияси, Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти ҳамда Кар соқовлар жамиятларивилоят ҳудудий бўлимлари томонидан ташкил этилган 30 га яқин корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.