Янгиликлар
Янгиликлар
2023-01-11
Фарғона вилояти Прокуратураси ташаббуси билан, Ички ишлар бошқармаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 30-йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган Афвга асосан озодликка чиқарилган Фарғона вилоятида яшовчи 9 нафар аёлларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва уларни бандлигини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида тадбир ўтказилди. Тадбирда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ма’навияти ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида қонунчилик бўйича юридик ҳамда психолог томонидан психологик маслаҳатлар берилди шунингдек, аёллар сартароши томонидан уларнинг соч турмаклари замонавий холатга келтирилди ва бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.