Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ёзёвон туманида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан “Ватан тараққиётига хисса қўшаман” шиори остида бўш иш ўринлари “Мехнат ярмаркаси” ўтказилди.

error

2023-01-12

“Мехнат ярмаркаси”да Қуролли кучлар сафидан қайтган ва сафарбарлик резервига олинган ҳамда тумандаги банд бўлмаган ёшлар қатнашдилар. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 10 та корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 135 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.Тадбирда жами 19 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.  Шунингдек, 7 нафар ишсиз ёшлар тумандаги  ЯТТ “Болтабоева Шахлохон Махмуджонова” корхонасига миллий либослар тикиш йўналиши бўйича қайта касб-хунарга ўқитиш учун юборилди. Бундан ташқари, 12 нафар ёшларга меҳнат қонунчилиги ҳамда “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун бўйича маслаҳатлар берилди.