Янгиликлар
Янгиликлар
2023-01-12
Қўштепа туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида" ги Ф-92-сонли фармойиши юзасидан "Ватан тараққиётига ҳисса қўшаман" шиори остида меҳнат ярмаркасини ташкил этилди. Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 8 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳамда тумандаги 800 та бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан намуналар билан қатнашдилар. Бундан ташқари хорижий иш берувчилар Амур вилоятида жойлашган "ПСП"компанияси томонидан мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада 10 нафар фуқарога иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўлланмалар берилди. 25 нафар фуқаро касб-ҳунарга қайта ўқитиш учун йўлланмалар берилди.