Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

СУБСИДИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН ТАДБИРКОР 18 НАФАР ИШСИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ДОИМИЙ ИШ БИЛАН ТАʼМИНЛАДИ.

error

2023-01-23

Бағдод туманининг "Чекмирзаобод" маҳалла фуқаролар йиғинида касаначилик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор Мавжудахон Эрназарова "Диёр-Даврон Зиё Нур" оилавий корхонаси фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатга олинган, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган 18 нафар хотин-қизлар билан меҳнат шартномасини тузди. Маʼлумот учун: Бағдод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўтган 2022 йилнинг январ-ноябр ойлари давомида 61 нафар фуқарога 188 млн. 400 минг сўм маблағ субсидия тариқасида ажратилиб, уларнинг бандлиги таʼминланган. Шунингдек, 608 нафар фуқарони касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш мақсадида 69 млн. сўм маблағ иш ҳақи ва стипендия сифатида тўлаб берилди.