Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Жорий йилнинг 3-феврал куни Боғдод туманида иш билан банд бўлмаган аёллар, жазо муддатини ўтаб қайтган ва пробация рўйхатида турувчи фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида туман ИИБ ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик маркази ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказилди.

error

2023-02-06

 Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида “Ҳунармандлар” уюшмаси, тумандаги тадбиркорлар, ишсиз аёллар, жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаролар пробация бўлимида рўйхатда турувчи ишсиз фуқаролар, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, иш берувчи тумандаги 35 тадан зиёд бюджет ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг  231 та иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркага 96 нафардан зиёд иш билан банд бўлмаган ишсизлар жалб қилиниб, 6 нафарига ишга жойлаштириш  йўлланмаси берилиб, шундан 3 нафари ярмаркада буйруқлари расмийлаштириб ишга жойлаштирилди.