Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Фурқат тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ишсиз аҳоли вакиллари, хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

error

2023-02-17

Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудида жойлашган 78 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари, корхона фаолиятини тўлиқ ёритувчи кўргазмалар ҳамда мавжуд бўлган жами 286 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада жами 102 нафар фуқаролар иштирок этиб, шундан 62 нафарини ёшлар ташкил этди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 16 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. 53 нафар фуқаролар чеварчилик ва ошпазлик гуруҳларига касбга ўқитиш учун юборилди. Меҳнат ярмаркаси давомида 11 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан керакли маслаҳатлар берилди.