Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БЎШ ИШ ЎРИНЛAРИ МЕҲНAТ ЯРМAРКAСИ ТAШКИЛ ЭТИЛДИ

error

2023-02-21

Тошлоқ тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда туман Прокуратураси ташаббуси билан ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда тумандаги 22 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 450 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.  Меҳнат ярмаркаси давомида 128 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди натижада 33 нафар фуқаролар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди. 

Шунингдек, меҳнат ярмаркасида тумандаги йирик корхоналардан бири ҳисобланган “СМШД ТЭХ” МЧЖнинг ҳам бўш иш ўринлари тақдим этилди. Шу куни ишлаш истагида бўлган фуқароларга корхонада яратиб берилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.